“Реал” “ўлжа”дан қуруқ қолиши мумкин. Масалага Қатар амири аралашди

Sport

image

ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппени жамоада сақлаб қолишга бўлган уринишларидан воз кечмаяпти.

Жорий йилнинг 15 февраль куни Чемпионлар лигаси доирасида "Реал Мадрид"га қарши ўйиндан сўнг (1:0) Қатар амири Тамим бин Ҳамад ал-Сонига яқин одамлар франциялик футболчининг оиласи билан учрашиб, унинг шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилишган. Бу ҳақда "El Chiringuito" нашри хабар беради.

Томонлар ўртасидаги мулоқот узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Хабар қилинишича, парижликлар Мбаппе билан шартномани қисқа муддатга узайтириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Мбаппе "Реал"га ўтишга яқин эканлиги ҳақида бир неча қанча маълумотлар пайдо бўлган эди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

83

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends