“Реал” UEFA Супер кубоги учун таркибини эълон қилди (фото)

Спорт 3150
image

Мадриднинг “Реал” клуби UEFA Суперкубогида Германиянинг “Айнтрахт Франкфурт” жамоаси билан бўладиган ўйин учун Хельсинки томон йўл олди.

Испан клуби ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унга кўра “қироллик клуби” бош мураббийи Карло Анчелотти 25 нафар футболчини Финляндия сафарига киритди. Шунингдек, таркибда жамоага янги қўшилган Тчуамени ҳамда Рюдигер ҳам жой олган.

Германиянинг "Айнтрахт" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Филип Костич ўйинда иштирок этмаслигини эълон қилди. Чунки, ҳозирда сербиялик футболчи "Ювентус" билан музокара олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, UEFA Суперкубоги “Реал Мадрид” – “Айнтрахт Франкфурт” учрашуви эртага, 10 август куни Финдяндиянинг Хельсинки шаҳридаги “Хельсинки Олимпия” стадионида Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Учрашувни англиялик футбол ҳаками Майкл Оливер бошқариб боради. Шунингдек, мазкур учрашувда ярим автоматик офсайдни аниқлаш тизими қўлланилади. 

Маълумот учун, “Реал” ушбу мусобақада ҳозиргача 4 марта ғолиб бўлган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×