“Реал” Роналдунинг трансфери борасида бир қарорга келди

Спорт 16904
image

Мадриднинг “Реал” клуби португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг қайтиши борасидаги режаларини маълум қилди. “Қироллик клуби” раҳбарияти 37 ёшли тўпурарни ўз сафига қўшиб олиш ниятида эмас. Бу ҳақда журналист Хосе Феликс Диас ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Роналду ҳозирги жамоаси “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиш арафасида турибди. Аввалроқ португалиялик спортчи шов-шувли интервью бериб, клуб раҳбарияти ва жамоа мураббийи Эрик тен Хагни танқид қилганди. Бу сўзлар раҳбариятни ғазаблантирди ва Роналду билан шартномани бекор қилиш жараёни бошланди. 

Криштиану бу мавсумда кўплаб омадсизликларга дуч келди. У “қизил иблислар” сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, атиги 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Муштарий Ғаниева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1095
Рейтинг: 2.9
t
×