“Реал” президенти испан газетасидан 1 евро жарима ундирди
Спорт
−
08 Октябрь 2022
5422Испаниянинг “Реал Мадрид” клубининг президенти Флорентино Перес “El Confidencial” газетасига қарши суд ишида ғалаба қозонди. Бу ҳақда “Madrid Xtra” нашри хабар беради.
Қайд этилишича, функционер ўз суҳбатларидан бирининг аудиоёзувини оммага эълон қилгани учун нашр устидан шикоят билан судга мурожаат қилган. Шу билан бирга, Перес газетадан атиги 1 евро ундириш истагини билдирган.
“Қаймоқранглилар” раҳбари нашрдан катта миқдорда пул олишга уринишдан бош тортган. Бу масала Перес учун маълум миқдорда пул олиш имконияти эмас, балки принципиал можаро бўлган.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” жорий мавсумда Испания чемпионатининг ортда қолган 7 та туридан сўнг, 19 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 2-ўринига жойлашган. Худди шунча очкога эга “Барселлона” эса тўплар нисбатидаги устунлик эвазига биринчи бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь