Реал “овга” чиқди. Нишонда кимлар бор?

Спорт 8351
image

Мадриднинг “Реал” клуби Бенземага ўринбосар сифатида икки ёш футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Ҳозирча "Ред Булл Зальцбург"нинг 19 ёшли ҳужумчиси Беняьмин Шешко ва "Ницца"нинг 22 ёшли иқтидор эгаси Амин Гуири Мадрид скаутлари нишонида бўлиб турибди, дея хабар берди “Onda Cero” нашри.

Шунингдек, номзодлар орасида “Эспаньол” ҳужумчиси Раул де Томас ҳам бор. Бироқ, Мадрид клуби ўз тарбияланувчисини жамоага қайтармоқчи эмас.

Маълумот учун, Амин Гуири ўтган мавсум 48 ўйинда 17 гол муаллифига айланган бўлса, Шешко 29 учрашувда 11 та голни ҳисобига ёздириб қўйган.

Маълумот учун, “Реал”ни мазкур ёзда Лука Ёвич, Гарет Бейл каби ҳужумчилар тарк этди.

Аввалроқ, Мадрид клуби “Реал Сосьедад” футболчиси Александр Исакни жамоага таклиф қилгани ҳақида хабар бергандик.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 323
Рейтинг: 2.9
t
×