“Реал”нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди
Спорт
−
13 Май
4183“Ливерпуль”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд ёзги трансфер ойнасида “Реал”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х саҳифасида хабар берди.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчи ҳақиқатан ҳам “Реал Мадрид”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. “Қироллик клуби” “Ливерпуль” ҳимоячисининг қобилиятини юқори баҳолаб, уни узоқ муддатда Дани Карвахальнинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда, бироқ айни дамда испан жамоаси ва футболчи ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти. Фақат Мадрид клубидан жиддий қизиқиш борлиги тасдиқланди.
Англия терма жамоаси футболчиси Александр-Арнольд бутун профессионал фаолияти давомида “мерсисайдликлар” шарафини ҳимоя қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Бу мавсумда ҳимоячи клуб сафида барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси