“Реал”нинг менга қизиқиш билдиргани бахт ва шараф – Килиан Мбаппе 

Спорт 2186
image

Франциянинг ПСЖ жамоаси билан амалдаги шартномасини узайтирган Килиан Мбаппе “Реал Мадрид” ва клуб президенти Флоринтина Пересга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Шунингдек, 23 ёшли футболчи Мадрид клубининг ўзига нисбатан қизиқишини бахт ва шараф деб билишини таъкидлаган.

“Реал Мадрид” ва унинг президенти Флорентино Пересга чин дилдан миннатдорлик билдирмоқчиман. Менга бундай буюк клуб томонидан қизиқиш билдирилгани бахт ва шараф эканлигини тан оламан. Мен “Реал Мадрид” раҳбарияти ва мухлисларининг хафагарчилигни тушунаман. Европа Чемпионлар лигаси финалида, Парижда, ўз уйимда сизнинг биринчи мухлисингиз бўламан. Мен туғилганим, ўсиб улғайганим ва ўз ватаним Францияда фаолиятимни давом эттира олаётганимдан жуда хурсандман. Бу менга орзуларимга эришишда давом этиш имкониятини беради”, деган франциялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ПСЖ билан шартномасини 2025 йилгача узайтирди. Олдинроқ, франциялик ҳужумчи "Реал"га ўтишга яқин тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жорий мавсум парижликлар сафида Мбаппе барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×