“Реал”нинг Мбаппе бўйича янги режаси маълум бўлди
Спорт
−
31 Март 2023
3430Мадриднинг “Реал” клуби 2024 йилнинг ёзида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени текинга ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, “Реал Мадрид” сабрли бўлишга ва кейинги трансфер ойнасида ПСЖ билан музокарага киришмай, бир йилдан сўнг Мбаппени текинга сотиб олишга қарор қилган. Шу билан бирга, футболчининг ўзи аллақачон “Қироллик клуби”га ўтиш истагини билдирган.
Бир йил аввал имзоланган шартномага кўра, Мбаппе шартномани 2023 йилнинг ёзида узайтириш вариантини фаоллаштирмаса, 2024 йилда ПСЖни тарк этиши мумкин.
24 ёшли Мбаппенинг “Реал”га ўтиши ҳақида хабарлар ўтган йили унинг парижликлар билан аввалги шартномаси якунланаётган пайтда тарқалган эди, бироқ франциялик футболчи сўнгги лаҳзада фикридан қайтди ва ПСЖДа қолишга қарор қилди.
Жорий мавсум Мбаппе ПСЖ сафида Франция чемпионати доирасида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.