“Реал”нинг бахтига “Барселона” кеч уйғонди – Дани Алвес

Спорт

image

Кеча, 21 апрель куни футбол бўйича Испания чемпионати 33-тур доирасида “Барселона” – “Реал Сосьедад” майдонига сафар қилди ва 1-0 ҳисобидаги қийин ғалабага эришди.

“Реал Сосьедад”га қарши учрашувдан кейин, “Барселона” ҳимоячиси Дани Алвес “Реал Мадрид”нинг бахтига “кўк анорранглилар” жуда кеч уйғонганм ва чемпионлик учун кураша олмаганини айтган. Бу ҳақда Алвеснинг сўзларига таяниб, “Goal” нашри хабар берди.

“Биринчи бўлимда биз вазиятни назорат қилдик. Биз яхши прессинг қилдик, аммо кейинчалик босимни пасайтирдик ва улар бизга босим ўтказа бошлашди. Бундай учрашувларда ғалаба қозониш ҳар доим қийин, аммо биз ғалаба қозондик. “Реал Мадрид”? Уларнинг бахтига жуда кеч уйғониб, чемпионлик учун кураша олмадик. Энди биз бошқа мақсадлар ҳақида ўйлашимиз керак”, деган Алвес.

Испания Ла лигасининг 2021/2022 йилги мавсумида ўтказилган 32 учрашувдан сўнг, "Барселона" турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Кўк анорранглилар” 63 очко тўплаган. "Реал Мадрид" эса ўз навбатида 33 ўйинда 78 очко тўплаган ҳолда, Ла Лига жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг