“Реал”нинг 29 ўйинлик серияси якунланди

Спорт

image

Испания Ла Лигасининг 19-турида Мадриднинг “Реал” клуби ўз уйида “Реал Соседад”ни қабул қилиб, нурсиз дурангга имзо чекди – 0:0. 

Ушбу натижадан сўнг, “Реал”нинг 29 ўйинлик голли серияси якунланди. Жамоа 29 ўйиндан буён рақиблари дарвозасини ишғол қилиб келаётганди. 

“Реал Соседад”га қарши баҳсда “қироллик клуби” рақиб дарвозаси томон 20 марта зарба берди. Йўлланган зарбаларнинг 7 таси аниқ бўлди, аммо барибир учрашувда ҳисоб очилмади.

Ортда қолган 19-турдан сўнг, “Реал” Ла Лига турнир жадвалида 1 та ўйин кам ўтказган ҳолда 42 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди. “Қаймоқранглилар”дан 5 очко кўп жамғарган “Барселона” жадвалда етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг