“Реал”ни бошқариши мумкин бўлган беш мураббий номи маълум бўлди
Спорт
−
26 Декабрь 2022
5380"Реал Мадрид" жамоа бош мураббийлиги учун беш нафар мутахассис номини эълон қилди. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, "Реал"ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатида жамоанинг уч нафар собиқ футболчиси бор: Раул Гонсалес (ҳозирда "Кастилья"ни бошқармоқда), Альваро Арбелоа ("Жувенил А") ва Хаби Алонсо ("Байер").
Шунингдек, "қаймоқранглилар" яна икки тажрибали мутахассис вариантини кўриб чиқмоқда: "Челси"нинг собиқ устози Томас Тухел ва "Бавария" мураббийи Юлиан Нагелсманн.
"Реал Мадрид" 14 ўйинда 35 очко тўплаб, Испания Ла Лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Мусобақа пешқадами "Барселона" 37 очко тўплади.