“Реал” “Монако” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуаменининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда “Монако” юлдузи Аурелиен мухлислар ва мутаxассисларнинг доимий эътиборида бўлиб турибди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар бермоқда.

Тчуамени 2020 йилда Монаконинг асосий жамоасига ўтганидан бери Eвропа футболидаги энг ёрқин, истиқболли футболчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда.

22 ёшли футболчи Франция чемпионати  Лига 1 ва Европа Лигаси мусобақаларида  ўзини кўрсатди. Айни пайтда Франция терма жамоасига ҳам доимий равишда жалб этилмоқда. Шунинг учун, ёзги трансферлар ойнасида Аурелиенга нисбатан талаб жуда юқори бўлиши кутилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, “Реал Мадрид” Тчуамени трансфер қилишни режалаштирмоқда Мадрид клуби раҳбарияти томонидан Аурелиен Каземиронинг узоқ муддатли ўринбосари сифатида кўриляпти.

Маълум бўлишича, “лос бланкос”нинг асосий трансфер мақсади ҳамон ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе бўлиб турибди. Қолаверса, “Реал Мадрид” “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холанд учун “Манчестер Сити” билан охиригача курашади. Ушбу икки футболчининг трансфер масаласи ҳал этилганидан сўнг, Мадрид клуби Аурелиенга расмий таклиф юбормоқчи.

Маълумот ўрнида, Аурелиен Тчуамени жорий мавсумда “Монако” сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. “Тtransfermarkt” портали 22 ёшли футболчига 40 миллион  евро нарх белгилаган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг