“Реал” “Милан” футболчисига 120 миллион евро таклиф қилди

Спорт

image

“Милан” футболчиси Рафаэл Леао жамони тарк этиб, фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Реал” португалиялик футболчини сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар Италия А сериясининг энг яхши футболчиси учун 120 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Ҳужумчининг “Милан” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ “россонерилар” Леао билан ўртадаги битимни 2026 йилгача узайтирмоқчи.

Қайд этилишича, “Милан” раҳбарияти Рафаэлнинг товон пулини 150 миллион евро қилиб белгилаган. “Реал Мадрид” раҳбарияти миланликлар шартномадаги ушбу бандни фаоллаштирмаслигига умид қилмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда 22 ёшли футболчи “Милан” сафида, барча мусобақаларда 42 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 50 миллон еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг