“Реал” Мбаппега катта маош тўламоқчи эмас

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппега катта маош таклиф қилишга тайёр эмас. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клубининг Мбаппега бразилиялик вингер Винисиус Жуниор ва англиялик ярим ҳимоячи Жуде Беллингемдан сезиларли даражада кўпроқ пул тўлаш нияти йўқ. “Қаймоқранглилар” етакчилари бир мавсумда тахминан 10,5 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Килиан Мбаппе ПСЖни тарк этиб, “Реал” билан шартнома имзолашга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.

Жорий мавсумда франциялик футболчи ПСЖ сафида барча мусобақаларда 26 та ўйин ўтказиб, 28 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра, Мбаппенинг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг