“Реал” Мбаппе борасида ПСЖга ултиматум қўйди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг  “Реал”га ўтиши жорий йил ёзда содир бўлмаслиги мумкин.

“La Parisien” хабарига кўра, Мадрид клуби парижликларга ултиматум қўйган: ё шартнома эртага, 29 август куни кечгача ёпилади, ёки “Реал” музокаралардан воз кечади. Мадрид раҳбарияти ПСЖ хўжайинларига шундай талқиндаги расмий хабар юборгани маълум бўлди.

“Қироллик клуби” ПСЖ таклифни қабул қилиши ва жорий йилнинг 30 август кунига қадар битимни якунлаш мумкинлигига ишонади.

Аввалроқ, “Реал” Мбаппе учун 180 миллион евро таклиф қилганди, аммо Париж клуби бундан-да кўпроқ пул ишлаб олмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ПСЖ Мбаппе Перес Трансфер Ал-Хелайфи

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг