“Реал Мадрид” ёздаги трансферлар учун қанча пул ажратгани маълум бўлди
Спорт
−
02 Апрель 2022
8474Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби ёзда таркибни жиддий кучайтиришни мақсад қилган. Бунинг учун “Қироллик” жамоаси раҳбарияти 370 миллион евро ажратишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.
Мадридликлар ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери учун 80 миллион евро ажратмоқчи. Бу сумма франциялик ҳужумчига эркин агент сифатида шартнома имзолаганлиги учун берилади.
“Лос бланкос” харид учун энг катта пулни "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холандга ажратади. “Реал Мадрид” расмийлари бу трансферни 150 миллион еврога чамаламоқда. Бу норвегиялик футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули ва комиссия харажатларини ўз ичига олади.
“Реал”нинг яна бир трансфер мақсади “Монако”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Тчоуамени бўлиб, унинг тахминий қиймати 60 миллионга баҳоланган.
Шунингдек, “қаймоқранглилар” “Бавария” ҳужумчиси Серж Гнабрининг атрофидаги вазиятни ҳам жиддий кузатиб бормоқда. Сабаби Гнабри немис клуби билан янги шартнома юзасида келишувга эриша олмади. Германия терма жамоаси ҳужумчиси янги чорловларга тайёрлиги айтиляпти. Сержнинг баҳоси “Тransfermarkt” порталида 70 миллион евро қилиб, белгилаб қўйилган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси