“Реал Мадрид” президенти коронавирусга чалинди

Спорт 1485
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби президенти Флорентино Перес томонидан ўтказилган коронавирус тести ижобий натижа берган. Бу ҳақда жамоанинг расмий сайти хабар тарқатди.

Қайд этилишича, клуб президенти вақти-вақти билан текширувдан ўтказилган. Илгари тест натижалари салбий бўлган, аммо сўнгги тадқиқотлар давомида шифокорлар ундан коронавирус инфекциясини аниқлаган. Шунингдек, 73 ёшли Переснинг касаллиги асемптоматик экани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи иккинчи ярмида ушбу касаллик Реал Мадрид” мураббийлар штабида ҳам аниқланганди. Испания жамоасининг франциялик мураббийи Зинедин Зиданнинг коронавирус тести ҳам ижобий натижа берганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3
t
×