“Реал Мадрид” Модричга ўринбосар топди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол кулуби Миланнинг “Интер” жамоаси ярим ҳимоячиси Николо Бареллани сотиб олишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда “El Nacional” нашри хабар берди.

Ҳозирда “Реал” сафида ҳаракат қилаётган хорватиялик футболчи Лука Модрич 36 ёш қаршилаб бўлди ва у билан боғлиқ узоқ муддатли режалар тузиш қийин. Қолверса, Тони Кросс ҳам ўзининг чўққисидан анча пастга тушиб қолди. Шу сабаб “Реал Мадрид”га кучли ва ёш ярим ҳимоячи ортиқчалик қилмайди.

Бундан ташқари, Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам 25 ёшли Барелланинг ўйинига бефарқ эмас. Шу туфайли Анчелотти Николонинг "Сантьяго Бернабеу"га келишига қаршилик қилмайди. 

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Барелла “Интер” сафида барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Николонинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилда якунланади. “Тransfermarkt” портали 25 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг