“Реал Мадрид” Мбаппега 130 миллион евролик таклиф билдирди

Спорт

image

"Реал Мадрид" мавсум охирида ПСЖ билан шартномаси тугайдиган Килиан Мбаппега яна бир таклиф билан чиқди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

“Қироллик клуби” франциялик ҳужумчига ўтган йилги шартларни тақдим этди. Мадридликлар вакили Мбаппега 130 миллион евро шартнома пули ва йиллик 26 миллион евро маош тўлашга тайёр.

“Реал” мутасаддилари 25 ёшли футболчи билан январь ойида учрашади. Агар у шартларни қабул қилса, ёзда испан клубига ўтади.

Бироқ, манбанинг таъкидлашича, Килиан йилига 50 миллион еврога яқин маош олмоқчи, бу айни пайтда "Реал Мадрид" бермоқчи бўлган суммадан икки баравар кўп тўлаши кераклигини англатади.

Маълумот учун, ПСЖ Килиан Мбаппени “Монако”дан 2017 йилнинг ёзида трансфер қилган эди. Франция терма жамоаси аъзоси жорий мавсум Париж сафида майдонга тушган 22 та расмий ўйинда 21 та гол ва 3 та голли узатма билан ёдда қолди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 декабрь куни “Реал” Мбаппенинг трансфери бўйича ҳаракатини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Мбаппе Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made