“Реал Мадрид” Ла Лига тарихида ҳеч қайси жамоа эришмаган натижани қайд этди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 21-тури доирасида “Альмерия” устидан иродали ғалабага эришди – 3:2. Жамоа сардори  Даниэль Карвахаль 98-дақиқада ғалаба голини киритди.

Ушбу ғалаба билан “Реал Мадрид” ўз стадиони “Сантьяго Бернабеу”да 1000 та ўйинда ғалаба қозонган биринчи Ла Лига клубига айланди. Аввал Испания чемпионатида ҳеч бир клуб бундай кўрсаткичга эришмаган.

“Валенсия” “Месталья”да 906 та ғалабага эришган бўлса, “Барселона” “Камп Ноу”да 889 марта ғалабани тантана қилган.

Айни дамда Испания чемпионатида ўтказилган 19 учрашувдан сўнг “Реал” 48 очко билан 2-ўринда бормоқда. 20 ўйиндан сўнг чемпионат пешқадами 49 очко жамғарган “Жирона” бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг