“Реал Мадрид” Килиан Мбаппени огоҳлантирди

Спорт

image

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан имзолаган шартномаси жорий йилнинг август ойида якунланади. Шундан сўнг, кўпчилик мавсум охирида Килиан Мбаппенинг “Реал Мадрид”га ўтишини кутяпти, аммо ПСЖ 23 ёшли футболчини сақлаб қолишдан умидини узгани йўқ ва унга янги таклифлар беришда давом этмоқда.

ПСЖнинг Мбаппега юборган охирги таклифи унга “Реал” таклиф қилаётган пулдан астрономик даражада катталиги айтилмоқда. Килиан хозирча ушбу таклифга рад жавобини билдирганича йўқ.

Мбаппенинг ПСЖ томонидан юборилган таклифни рад этмагани, франциялик ҳужумчи  билан оғзаки келишувга эгамиз деб ўйлаётган “Реал Мадрид”га унчалик ёқмади.

“Реал Мадрид” расмийлар Мбаппени уларнинг таклифи абадий столда қолмаслиги ва агар, Килиан Мбаппе бу йил шартнома имзолашдан бош тортадиган бўлса, унинг трансфери учун ажратилган пул бошқа мақсадларга сарфланишидан огоҳлантирди. Масалан, Дортмунднинг “Боруссия”сидан Эрлинг Холандни сотиб олиш учун ишлатилади. Шундай бўлган тақдирда, Килиан Мбаппе “лос бланкос” сафида ўйнаш имкониятидан қуруқ қолиши мумкин. Бу ҳақда “90min” хабар бермоқда.

Маълумот учун, франциялик ҳужумчи ПСЖ сафида Лига 1 доирасида 23 учта учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 9 та голли узатма амалга оширган. Ўтган йили “Реал Мадрид” ПСЖга Мбаппе учун 200 миллион евро таклиф қилганди. Агар, барча ишлар “қаймоқ ранглилар” раҳбарияти ўйлагандек бўлса, бу сафар Килианнинг трансфери учун парижликлар ҳисоб рақамига 1 доллар ҳам ўтказилмайди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made