“Реал Мадрид” “Бенфика” ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Спорт 2049
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси “Бенфика”нинг 23 ёшли ҳужумчиси Дарвин Нуньесни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Аs” нашри хабар берди.

Эрлинг Холанд “Манчестер Сити” футболчисига айлангач, Дарвин трансфер бозоридаги энг талаш ҳужумчига айланди. Буни Нуньесга бир нечта топ клублар қизиқаётгани ҳам кўрсатиб турибди.

Шу пайтгача “Бенфика”нинг уругвайлик футболчисига асосий даъвогар сифатида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси кўрилаётга эди. Аммо Дарвин Нуньес Европа Чемпионлар лигасида ўйнашни мақсад қилган. Шу сабабли, у “қизил иблислар”нинг таклифини рад этган. “Реал”да тўп суриш ғояси Дарвин учун ажойиб имконият бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Дарвин Нуньес “Бенфика” сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. “Transfermarkt” 23 ёшли футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
t
×