“Реал” “Ливерпуль” юлдузиларидан бирини сотиб олмоқчи

Спорт 3855
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоа билан шартнома имзолашдан бош тортганидан сўнг, жорий йилнинг ёзидаги трансфер режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлади. Бу ҳақда “Football Espana”  нашри хабар берди.

Манбага кўра, Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансфер ойнасида Килиан Мбаппе, Антонио Рюдигер ва яна бир чап қанот ҳимоячисини сотиб олишни режалаштираётган эди. Бироқ, Мбаппенинг трансфери амалга ошмагач, “лос бланкос” раҳбарияти мақсадларини ўзгартирди. Эндиликда, “Реал” расмийлари “Монако” ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени, шунингдек, "Ливерпуль" ҳужумчилари Садио Мане ёки Муҳаммад Салоҳни жамоага олиб келиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Мбаппе ПСЖ жамоаси билан шартномани 2025 йилгача узайтиришга қарор қилган эди. Бироқ, битим имзолангунча футбол жамоатчилиги Килианнинг “Реал”га ўтишига шубҳа қилмаётган эди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
t
×