“Реал” Карим Бенземага янги шартнома таклиф қилди

Спорт 1795
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳужумчи Карим Бензема билан шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист инсайдер Николо Скира хабар берди

Манбага кўра, томонлар ўртасида имзоланадиган янги келишув 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Бензема 2009 йилдан бери “Реал” таркибида ўйнамоқда. 34 ёшли франциялик футболчининг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача тузилган. “Тransfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра, франциялик футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, якунланган 2021-2022 йилги мавсумда Карим Бензема барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Бензема 2007 йилдан буён Франция терма жамоасига чақирилади. Шу давр мобайнида, у миллий жамоа сафида 97 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол урган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3
t
×