“Реал” Холандга мурожаат билан чиқди
Спорт
−
11 Февраль 2022
4320Мадриднинг “Реал” клуби “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Эрлинг Холандга ёзда уни харид қила олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Ruhr Nachrichten” нашри ёзмоқда.
Мадрид клуби Президенти Флорентино Перес футболчига ёзда клуб уни қўлга кирита олмаслигини айтган ва ҳужумчидан Дортмундда 2023 йилгача қолишни сўраган.
“Реал Мадрид”нинг бу ёздаги устувор вазифаси ҳужумчи Килиан Мбаппени текинга қўлга киритиш. Мадрид клуби молиявий сабабларга кўра бир трансфер ойнасида иккала футболчининг ҳам трансферини амалга ошира олмайди.
21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Боруссия” билан барча турнирлар доирасидаги 20 та ўйин ўтказиб, 23 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, Холандга Европанинг бир нечта гранд жамоалари қизиқиш билдирган. Норвегиялик форвард учун асосий даъвогар сифатида Каталониянинг “Барселона” клуби қаралмоқда.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси