“Реал” қишда нақ 6 нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи

Спорт 2659
image

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансфер мавсумида бир қанча футболчиларини сотувга қўйишни режлаштирмоқда. Бу ҳақда АS нашри хабар бермоқда. 

Нашрнинг хабарига кўра, “қаймоқранглилар” Хесус Вальехо, Лука Йович, Эден Азар, Гарет Бэйл, Марсело ва Иско каби футболчиларни трансферга қўймоқчи.

“Қироллик клуби” таркибни тубдан янгиламоқчи ва юқорида номи келтирилган футболчиларни жамоага ортиқ кераги йўқ, деб ҳисобламоқда. Мадрид клуби сотувдан тушган маблағни франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппени сотиб олиш, ҳамда Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолашга сарфлашни мўлжалламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эден Азарга АПЛнинг икки клуби “Ливерпуль” ва “Челси” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилгандик. “Туманли Альбион”нинг икки жамоаси бельгияликнинг маоши борасида келишувга эришса, у билан шартнома имзолашга тайёрлигини билдирган.

Маълумот ўрнида, Испания чемпионатининг жорий мавсумида “Реал” 27 очко тўплаган ва Ла Лига турнир жадвалида 2-ўриндан жой олган. Мадридликлар пешқадам “Реал Сосьедад”дан бир очкога ортда қолишмоқда. Бироқ, Анчелотти шогирдлари ҳисобида битта ўтказилмаган захира ўйини бор.

Жамшидбек Маҳмудов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
t
×