“Реал” Италияда ўйнаётган футболчисини қайтиб олмоқчи

Спорт

image

“Реал Мадрид” собиқ футболчиси, ҳозирда Италиянинг “Комо” клубида тўп тепаётган Николас Пасни қайтариб олмоқчи. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” раҳбарияти ёзда “Реал”дан Италия жамоасига ўтган 20 ёшли аргентиналик футболчини 6 миллион еврога сотиб олмоқчи, “Комо” футболчисини 9 миллион еврога сотиш ниятида, футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубига қайтишга қарши эмас.

Бундан ташқари, потенциал трансфер бўйича муҳокамалар 2025 йилнинг ёзига қолдирилган.

Жорий мавсумда Пас “Комо” сафида барча турнирларда 23 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет порталида берилган маълумотларга кўра, 20 ёшли футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади, 2024 йилнинг ёзида аргентиналикнинг тахминий баҳоси 10 миллион еврони ташкил қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Реал Мадрид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг