“Реал” энг қиммат футболчилардан бирини олиш учун 10 нафар футболчисини сотмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёки Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “The Times” нашри хабар берди.

Харид қилиш учун испанларга маблағ керак, бу маблағни клуб ўнта футболчисини сотиш орқали топмоқчи. Рўйхатда биринчи бўлиб ярим ҳимоячи Мартин Одегард бор. Норвегиялик футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиши мумкин бўлган “Арсенал”га учун ижарага берилган.

Бундан ташқари, “Реал Мадрид” Гарет Бэйл, Даниел Cэбальос ва Лука Йович билан ҳам хайрлашишни режалаштирмоқда. Айни пайтда ушбу футболчиларнинг барчаси ижарада. Қолган олти футболчининг исмлари ошкор қилинмади.

Ҳозирда Мбаппе дунёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. “Transfermarkt.de” портали унинг қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда. Рейтингнинг тўртинчи ўрнида Ҳоланд турибди, унинг қиймати 110 миллион еврога тенг.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

959

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг