“Реал”да Холандни сотиб олиш имкони борлиги маълум қилинди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси икки йилдан сўнг Эрлинг Холандни таклиф қилиш режаси устида бош қотирмоқда. Бу ҳақда “Аs” нашри оммага маълум қилди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” клуби жорий мавсумда 21 ёшли ҳужумчини сотиб олиш учун даъвогарлардан бири эди. Бироқ норвегиялик футболчи охир-оқибат “Боруссия Дортмунд”дан “Манчестер Сити”га ўтди ва 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Гап шундаки, Холанднинг “Сити” билан имзолаган шартномасида 2024 йилдан бошлаб 150 миллион евро эвазига исталган клуб сотиб олиши мумкинлиги тўғрисидаги банд кучга киради. 

“Қаймоқранглилар” раҳбарияти Эрлинг ва “шаҳарликлар” ўртасидаги шартноманинг айнан мана шу бандидан фойдаланиб қолмоқчи.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда норвегиялик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 20 та ўйинда қатнашиб, 18 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигасининг учта ўйинида учта гол урди. “Тransfermarkt” портали норвегиялик иқтидор эгасини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг