“Реал” бизни ўлдирди – Лионель Месси

Спорт

image

Аргентина ва ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар лигасида ҳар доим ҳам энг кучли жамоа ғолиб чиқавермаслигини маълум қилди. У бу “TyC Sport” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек, 34 ёшли футболчи ЕЧЛнинг нимчорак финалида ПСЖнинг “Реал Мадрид”дан қабул қилиб олган мағлубияти оғир бўлганини ҳам таъкидлаган.

“Реал Мадрид” бизни ўлдирди. Бу ўйин натижаси оғир зарба бўлди. Мен “Реал Мадрид” қандай жамоа эканлигини биламан. Мен деярли бутун умрим давомида шу клуб ўйнайдиган чемпионатда фаолият олиб бордим. Биз мағлуб бўлишимиз мумкинлигини билардим. Чунки улар кутилмаганда гол уришади ва ўйинни автоматик равишда ўзгартирадилар. Бу биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.

Мен Европқа Чемпионлар лигасида яна ғалаба қозонишни хоҳлайман. Биламанки, Чемпионлар Лигасида ҳар доим ҳам энг яхши жамоа ғолиб чиқавермайди, Чемпионлар Лигаси вазиятларга боғлиқ, жамоани эгаллаб оладиган оғир психологик лаҳзалар ва ким бу вазиятларга энг яхши тайёр бўлса, якунда ғалаба қозонади ёки финалга чиқади”, деган аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 май куни Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган ЕЧЛ финалида “Реал Мадрид” “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида мағлуб қилган эди.

Маълумот ўрнида, Месси ПСЖга 2021 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда аргентиналик футболчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Томонлар ўртасидаги келишув келаси мавсум охирида якунига етади. Париж клубига қадар Месси бутун фаолиятини Испаниянинг “Барселона” клубида ўтказган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

209

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг