“Реал” Бензема билан шартномани янгилади

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби 35 ёшли франциялик ҳужумчи Карим Бензема билан шартномани янгилади. Бу ҳақда “Foot Mercato” нашри хабар берди. Карим Бензема билан тузилган янги келишув 2024 йилнинг июнигача амал қилади.

Маълумот учун. Бензема 2009 йилнинг июлидан бери “Реал Мадрид” сафида тўп сурмоқда, у клуб билан 5 маротаба Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, футболчи “қироллик клуби”да тўрт карра Испания чемпионати ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бош совринини қўлга киритган.

Жорий мавсумда франциялик футболчи Ла Лигада “Реал” сафида 9 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 1 та голли пас муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Бензема “Олтин тўп”ни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made