“Реал” “Бавария” ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” ҳужумчиси Серж Гнабрига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” раҳбарияти Гнабрининг “Бавария” билан шартномасини узайтиришга иккиланиб турганини жуда яхши билади ва ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. 26 ёшли германиялик футболчи Мюнхен клуби билан музокаралар чўзилиб кетганидан норози, унинг жамоадошлари Леон Горецка ва Жошуа Киммих эса жамоа билан шартнома имзолаб бўлишган.

“Бавария” раҳбарияти ҳужумчига йилига 17-19 миллион евро маошни ўз ичига олувчи таклиф юборган. Бу Мюнхен клуби Гнабрига тўлашга тайёр бўлган максимал миқдордаги пул ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Серж Гнабри “Бавария” сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Сержнинг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача мўлжалланган. “Тransfermarkt” портали 26 ёшли футболчини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг