“Реал” 53 йиллик нохуш анъанасини тўхтата олмаяпти

Спорт

image

“Реал Мадрид” 1970 йилдан бери Испания кубоги доирасида “Барселона”га қарши уй учрашувида ғалаба қозона олмаяпти. Бу ҳақда “Gracenote Live” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид” Испания Кубогидаги сўнгги 11 та уй учрашувининг фақат биттасида ғалаба қозонган. Бу ҳолат охирги марта 1970 йилда рўй берган. Ўшанда “қироллик клуби” 2:0 ҳисобида зафар қучган.

Эслатиб ўтамиз, 2 март куни Мадриднинг “Реал” клуби Испания кубогининг биринчи ярим финалида “Барселона”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Испания кубогининг жавоб ярим финал ўйини 5 апрель куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. “Барселона” Испания Кубогида энг кўп ғалаба қозониш бўйича рекордчи ҳисобланади. Каталония клуби бу совринни 31 марта қўлга киритган. “Реал Мадрид” 19 марта қирол кубогига эга чиққан ҳолда, бу кўрсаткич бўйича учинчи ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг