“Реал” 10 нафар футболчисидан қутулмоқчи

Спорт 16967
image
-

Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол клуби ёзги трансфер ойнасида 10 нафар футболчиси билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Гарет Бэйл, Иско ва Марсело мавсум охирида жамоани тарк этади. Чунки уларнинг шартномалари 1 июлда тугайди. “Реал Мадрид эса уларга янги шартнома таклиф қилиш ниятида эмас. Бу клубга тахминан 60 миллион эвро тежаш имконини беради.Тежалган пуллар ПСЖдан Килиан Мбаппени сотиб олиш учун ишлатилади. Мбаппе эркин агент сифатида “лос бланкос” сафига қўшиладиган бўлса, бонус сифатида 50 миллион евро ишлаб олишни истайди.

Шуннингдек, “Реал Мадрид” жорий йилнинг ёзида қутулишга ҳаракат қиладиган яна тўрт нафар футболчи бор. Булар Эден Азар, Лука Ёвич, Мариано Диас ва Хесус Вальехо. 

Қолаверса, “Қироллик” клуби трансферлардан пул ҳам ишлаб олишни хоҳламоқда. “Реал Мадрид” раҳбарияти Марко Асенсио ва Дани Себальосни яхши пулга сотиш мумкинлигига ишонмоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1107
Рейтинг: 2.9
t
×