Равшан Эрматов сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатига киритилди

Спорт

image

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан сўнгги 10 йилликнинг энг яхши ҳакамлари рўйхати тузиб чиқилди. Энг яхши ҳакамлар қаторига ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳам киритилган.

Унга кўра, германиялик ҳакам Феликс Брих 141 балл билан 2011-2020 йилларда дунёнинг энг яхши ҳаками, деб топилган. Ғолибдан фақат битта очко билан ортда қолган туркиялик Жунайт Чақир иккинчи бўлди. Шунингдек, ундан 8 очко кўпроқ тўплаган голландиялик Бьорн Кюйперс учинчи ўринга лойиқ кўрилган.

Ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов эса, 33 балл билан 16-ўриндан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов ҳозирда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Маълумот учун у беш марта Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилган. Фаолияти давомида учта Жаҳон чемпионатида қатнашиб, бош ҳакам сифатида 11 ўйинни бошқарган ва бу кўрсаткич бўйича рекордчи ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг