Равшан Дастиров IBWA вице-президенти этиб сайланди

Спорт 1278
image

Ўзбекистон Белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган Халқаро белбоғли кураш ассоциацияси (IBWA) ҳисобот-сайлов конгрессида ташкилот вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган конгрессда 2020 йил сентябрь ойида Хоразм вилояти 17-20 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши ҳам маълум қилинди.

Қайд этиш лозим, 31 октябрь – 3 ноябрь кунлари оралиғида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон 1 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медални қўлга киритди.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.2
t
×