Расмий Тошкент “Толибон”га ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
19 Декабрь 2022
10568Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Парвон вилояти “Саланг” туннелида содир бўлган ёнғинда кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан “Толибон”га ҳамдардлик билдирди.
“Афғонистоннинг “Саланг” туннелида ёқилғи ташувчи автомашинанинг портлаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Афғонистоннинг Парвон вилояти Саланг туннелида жорий йилнинг 17 декабрь куни нефть танкери ағдарилиб, ёниши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди.
“Толибон” Жамоат Соғлиқни сақлаш вазирлиги воизи Шарафт Замоннинг маълум қилишича, 37 нафар ярадор соғлиқни сақлаш марказларига олиб кетилган.
“Толибон” расмийларига кўра, “Саланг” туннелида танкер ёниб кетган ва ёнғин бошқа йўловчи транспорт воситаларига ҳам ўтган. Ёнғин кечқурун содир бўлган. Кеча, 18 декабрь куни эрталаб соат 8:00 да ўчирилган.
Парвон вилоятининг Саланг туманидаги ишончли манба хабарига кўра, ёнғиндан кейин туннел ичида яна бир суюқ газ танкери портлаган.
Манба кеча тушдан кейин туннель ичидаги қоронғулик ёнғинни назорат қилиш ва қамалиб қолган одамларни қутқаришни қийинлаштирганини айтган. Ушбу воқеадан кейин Саланг йўли ёпилди. “Толибон” автомобиль ҳайдовчиларидан бошқа йўлдан юришни тавсия қилган.
LiveБарчаси