Расмий Сеул Дунайда ҳалок бўлган кореяликлар юзасидан терговни бошлайди
Олам
−
02 Июнь 2019
4483Жанубий Корея ҳукумати 29 май куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида “Hableany” сайёҳлик катери ва “Viking Sigyn” круиз лайнери тўқнашуви юзасидан тергов-суриштирув ишини бошлайди.
Катер ва круиз лайнери тўқнашуви сабаб 7 нафар кореялик сайёҳ ҳалок бўлган, 21 киши бедарак йўқолган эди. Бу ҳақда якшанба куни Yonhap агентлиги Корея Республикаси ТИВга таяниб хабар берган.
Маълум бўлишича, ҳалокат содир этишда асосий айбдор деб “Viking Sigyn” круиз лайнерининг капитани, 64 ёшли Украина фуқароси топилган ва қўлга олинган.
29 май куни Венгрия парламенти биноси яқинида Дунай дарёсида “Hableany” сайёҳлик катери ва улкан “Viking Sigyn” кемаси тўқнашиб кетган. Бортида 33 нафар сайёҳ ва икки нафар экипаж аъзоси бўлган қайиқ чўкиб кетган.
Натижада 7 киши ҳалок бўлган ва яна шунча киши қутқариб олинган, 21 киши бедарак кетган. Жума куни Жанубий Корея ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари фалокат содир бўлган жойни кўздан кечирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь