Расман! Заррух Адашев UFC билан хайрлашди
Спорт
−
25 Июнь 2022
8303Ўзбекистонлик яккакурашчи Заррух Адашев UFC билан шартномаси тугатилганини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи Instagram'даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“UFC билан шартномани бекор қилдик ва хайрлашдик. Биринчи жанг учун шартнома имзолаганимдан кейиноқ ҳаммаси тескарисига кетди. Ҳаммангиз кўргансизлар буни. Соғлиқни жойига келтириб, йилнинг охирида жангларга қайтамиз. Ва яна UFC билан шартнома имзолаймиз ҳамда сизларни хурсанд қилишга яна ҳаракат қиламиз. Ҳаммага катта раҳмат”, деган спортчи.
Қайд этиш жоизки, Адашев UFC'да 4 та жанг ўтказган. Промоушендаги илк жангида 32 сония ичида нокаутга учраб, Тайсон Немга мағлуб бўлган. Иккинчи жангида Су Мудаержига очколар эвазига ютқазганди. Учинчи жангида Заррухга америкалик Раян Бенуа рақиблик қилган ва ўзбекистонлик спортчи ғалаба қозонган. Тўртинчи жангида эса ямайкалик Оде Осборнга қарши октагонга кўтарилиб, 1-раунддаёқ нокаутга учради.
Маълумот учун, Заррух UFC'га қадар Bellator промоушени байроғи остидаги мусобақаларда қатнашган. Самарқандлик спортчи ММА'га қадар кикбоксинг билан профессионал тарзда шуғулланган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь