Расман: Ўзбекистоннинг Мудофаа доктринаси ўзгартирилади

Жамият

image
Россия Марказий Осиёда ҳам ҳарбий операция ўтказади(ми?) north_east

Россия Марказий Осиёда ҳам ҳарбий операция ўтказади(ми?)

Ўзбекистоннинг Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепцияси ўзгартирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти – мамлакат Қуролли кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бугун, 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилишда сўз очди.

Йиғилишда замонавий хавф ва таҳдидларнинг мазмуни ҳам, кўлами ҳам кундан-кунга ўзгариб бораётгани, мудофаа ва хавфсизлик соҳаси олдига катта вазифалар қўйилаётганини инобатга олиб, давлат раҳбари саккиз йил олдин қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилда қабул қилинган Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келганини кўрсатиб ўтди.

Янги Мудофаа доктринаси мамлакатни ҳеч қайси ҳарбий блокка қўшилмаслик мақомини сақлаб қолади. Кўп томонлама дипломатияга таянишда давом этади. Шунингдек, юқори технологияларга асосланган стратегия, ҳарбий мустақиллик ва минтақавий барқарорлик йўналишида ривожланишини таъминлаши лозимлиги айтилган. 

“Умуман, янги доктрина армияни технологик янгилаш ва илғор ҳарбий ечимларни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак”, дейди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилиши Мудофаа доктринаси Миллий хавфсизлик концепцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг