Расман: Ўзбекистонда ОТМлар 16 ноябрдан анъанавий таълимга қайтади
Жамият
−
12 Ноябрь 2020
25438Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари фаолиятини анъанавий кўринишда давом эттиришига рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши ўтказилган.
Йиғилишда қабул қилинган қарорга кўра, барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 мартидан бошлаб Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари онлайн таълим режимига ўтган эди.
LiveБарчаси