Расман: Ўзбекистонда оғир ва ўта оғир аҳволдаги беморлар сони 500 дан ошиб кетди

Жамият

image

29 июль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича антирекорд янгиланди. 

Шу куни мамлакатда 692 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 96 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 596 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Тошкент, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 672 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 22 585 нафар бемордан 12 937 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 517 нафар бемордан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг