Расман: Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июлда нишонланади
Local
−
24 July 2020 10738 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти "Қурбон ҳайтини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Унга кўра, 31 июль, жума куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда кенг нишонланади.
Байрам тадбирлари карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қурбон ҳайитининг биринчи куни 31 июлга тўғри келаётганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити жорий йилнинг 24 май куни нишонланганди.
Live
All