Расман: Ўзбекистон термаси АҚШга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Спорт
−
29 Июнь 2023
8479Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида АҚШда йиғин ўтказади. Бу ҳақда ЎФА Ахборот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, Ўзбекистон вакиллари сентябрь ойидаги FIFA кунларида Болгарияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилганди. Бироқ мураббийлар штабининг қарори билан улар Америка Қўшма Штатларида йиғин ўтказадиган бўлди.
Унга кўра, Сречко Катанец шогирдлари йиғин доирасида 10 сентябрь куни FIFA рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Тошкент вақти билан 03:30 да старт оладиган мазкур учрашув Миссури штати Цент-Луис шаҳридаги “CityPark” стадионида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси