Расман! Тчуамени “Реал Мадрид” футболчисига айланди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби “Монако” ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда “қаймоқранглилар” матбуот хизмати оммага хабар берди.

Мадрид клуби Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Яъни томонлар ўртасидаги битим 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Келишув миқдори 100 миллион евродан кўпроққа баҳоланмоқда.

Қайд этиш жоизки, 22 ёшли футболчи "Реал Мадрид"га ўтиш учун ПСЖ, "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" каби гранд жамоаларнинг таклифидан воз кечди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда франциялик футболчи "Монако" сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг