Расман: Суперлигада 12 та клуб эмас, 14 та клуб ўйнайди

Спорт

image

Ўзбекистон Суперлигасига қуръа ташлаш маросими бошланишига саноқли соатлар қолган бир пайтда мусобақа иштирокчилари сони оширилди. Аввалига талаблар бажарилмаса иштирокчилар сони янада қисқартирилиши мумкинлиги айтилаётганди. Узун қулоқ миш-мишларга кўра Тошкентнинг Бунёдкор клуби Пролигага жўнатилиб ўрнига “Сурхон” жамоаси элитага таклиф этилиши айтилаётганди. Буни бир қатор мухлис-у мутахассислар катта эътирозлар билан қарши олишди.

 

ЎФА ва ПФЛ кўпчиликнинг нафратига дучор бўлишни истамади шекилли, “Сурхон”ни Суперлигага олиб чиқишнинг бошқа йўлини “ўйлаб топишди”. Айтишларича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этган. Буни ПФЛдагилар ҳам тасдиқлади.

 

Бу ҳолатга ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов шундай фикр билдирди: “Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари бир неча йиллар давомида катта футболдан узоқда қолди. Айни вақтда “Сурхон” футбол клуби Лицензиялаш қўмитаси илгари сурган барча талабларни бажарди. Шунингдек Самарқанд вилоятида ҳам футболни кўтариш ишлари бошлаб юборилди. Ҳар икки вилоятда миллионлаб футбол мухлислари катта футболни соғиниб қолганликлари учун ҳам “Динамо” ва “Сурхон” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди”.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун ҳомийси Pepsi ҳисобланган Ўзбекистон Суперлигасининг ушбу мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made