Расман! “Сити” Холандни ўз футболчиси сифатида таништирди

Спорт 1927
image

Англиянинг “Манчестер Сити” Дортмунднинг “Боруссия” клубидан Эрлинг Холандни трансфер қилиш масаласини узил-кесил якунлади. Бу ҳақда “Мачестер Сити” клуби матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 21 ёшли норвегиялик ҳужумчи Манчестер клуби билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Бундан олдин эса жорий йилнинг 10 май куни “Сити” Дортмунднинг “Боруссия”си билан Холандни трансфер қилиш масаласини келишиб олганди. Хабарда айтилишича, “Сити” Холанд учун немис клуби ҳисоб рақамига 75 миллион евро ўтказиб беради ва ҳужумчига ҳафтасига 350 минг фунт маош тўлайди. Айтганча, ушбу сотув ортидан Эрлингнинг агентлари ҳам бойлигини 50 миллион еврога кўпайтириб олди. 

Маълумот ўрнида, Холанд 2020 йилнинг январида “Ред Булл Залсбург” сафидан Дортмунднинг “Боруссия”сига кўчиб ўтганди. Ҳужумчи ортда қолган икки ярим мавсум давомида немис клуби сафида 89 учрашувда майдонга тушиб, 86 та гол урди ва 23 та самарали узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали норвегиялик иқтидор эгасини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.1
t
×