Расман: Шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилди

Жамият

image

Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилган. Ушбу ташаббус Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорида акс этиши кутилмоқда. Шахсий автомобилларни бошқаришга қайси санадан рухсат берилиши маълум эмас.

Бунда:

шахсий автотранспортдан, биринчи навбатда, фуқароларимизнинг иш жойига, тиббиёт муассасаларига бориши ва уйига қайтиши, истеъмол маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмларни харид қилиши учун фойдаланиши;

махсус рухсатномаларга (стикерларга) эга ва етказиб бериш хизматини кўрсатаётган фуқаролар эса шахсий автотранспортда ҳеч қандай чекловсиз ҳаракатланиши мумкинлиги белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 мартидан 20 апрелига қадар Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида шахсий автомобиллардан Давлат хизматлари агентлигидан берилган махсус рухсатнома (стикер)сиз автомобиль бошқаришга чеклов ўрнатилди. Кўп ўтмай ушбу чекловлар 10 майга қадар узайтирилди. Чекловлар скутер ва велосипедларга ҳам амал қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг