Расман: Россиянинг 74 ҳудудида чўчқа гриппи тарқалди
Саломатлик
−
06 Декабрь 2022
7908Россия Федерациясида чўчқа гриппи аниқланган субъектлар сони 74 тага етди. Бу ҳақда бугун, 6 декабрь куни Роспотребнадзор матбуот хизмати хабар берди.
Департаментнинг қайд этишича, 29 ноябрь куни чўчқа гриппи аниқланган субъектлар сони 55 тани ташкил қилган.
“Россия Федерациясининг 74 та субъектида чўчқа гриппи деб аталадиган касаллик аллақачон аниқланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар билан касалланиш ўтган ҳафтада аввалгисига нисбатан 23,3 фоизга ошган. Россияда 72,4 миллиондан ортиқ киши ёки мамлакат аҳолисининг 49,5 фоизи гриппга қарши эмланган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, бу касалликни анъанавий грипп турларидан аломатлари орқали фарқлаш қийин. Чунки юқори тана ҳарорати, томоқ, бош ва мушаклардаги оғриқлар, йўтал, ҳолсизлик, безовталик каби симптомлар ҳар иккисига ҳам хос. Шу боис аниқ ташхис қўйиш учун махсус ПЗР тестлари талаб этилади.
Маълумот ўрнида, 2009 йилда жаҳон бўйича оммавий чўчқа гриппи эпидемияси кузатилган эди. Ўшанда бир йил давомида 60,8 миллион нафарга яқин одам ушбу хасталик билан касалланган. Ачинарлиси, беморлардан 12,4 минг нафари инфекция оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь