Расман! Ришарлисон “Тоттенхэм” футболчисига айланди

Спорт 2539
image

Бразилия терма жамоаси футболчиси Ришарлисон расман “Тоттенхэм” футболчисига айланди. Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар берди.

“Тоттенхэм” ва “Эвертон” ўртасидаги келишувнинг расмий нархи ҳозирча маълум эмас. “Тransfermarkt” поратли футболчини 48 миллион еврога баҳоламоқда.

Ришарлисон “Эвертон” сафида 152 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урган. Шунингдек, унинг ҳисобида Бразилия терма жамоаси сафида 36 та ўйин ва 14 та гол бор. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ҳужумчи 2018 йил “Уотфорд”дан “Эвертон”га ўтган эди. 2021-2022 йилги мавсумда “Эвертон” Премьер лигада 16 ўринни эгаллади. Ливерпулликларни қуйи лигага тушиб кетиш чизиғидан бор-йўғи 4 очко ажратиб қолганди. “Тоттенхэм” АПЛ жадвалида тўртинчи поғонани банд этди. Лондонликлар бунинг эвазига Европа чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 8
Рейтинг: 2.9
t
×